
Энди Хитой дунёдаги аҳолиси энг кўп давлат эмас. 2023 йил бошида эълон қилинган маълумотларга кўра, Ҳиндистон бу борада уларни ортда қолдирди. Хитойда эса аҳоли ўсиш ўрн
ига камаймоқда. Хўш, хитойликлар қандай қилиб бундай «улуғвор» натижагаэришди.
Фарзанд харажатлари
«Мен ўзимга фарзанд раво кўра олмайман», — дейди Глория. У турмуш қурган ва ёши 30 дан ошган.
Унинг ҳисоб-китобига кўра, чақалоқ унга ойига 2400 долларга тушади, бу ҳали унинг ойлик бошқа харажатлари ҳисобга олинмаганда.
«Кундалик озиқ-овқат каби харажатлар учун 3000 юан (436 доллар) харажат қилишга тўғри келади. 2000 юан (291 доллар) болалар боғчасига кетади, 1000 юан (145 доллар) зарурият туғилса — энаганинг ҳақи, яна камида 10 минг юан (1456 доллар) болани ўқитишга кетади», — деб тушунтиради у.
Глория Хитой жанубидаги Гуангдонг вилоятида тўлиқ бўлмаган ставкада бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Мамлакатнинг бу қисмида хусусий секторда ўртача маош ойига 6000 юан (873 доллар)ни ташкил этади.
Глориянинг ўзи оилада ягона фарзанд бўлгани («бир оилага – бир фарзанд» сиёсати) сабабли у ипотека қа
рзларини тўлаб, қариб бораётган ота-онасини парваришлаш учун пул йиғишни бошламоқчи. Хитойда ҳамма қариялар ҳам пенсия олишмайди, улар ҳақида қайғуриш кўпинча фарзанд гарданига тушади.
Аҳолиси қисқараётган Хитой
Хитой демографик қопқонга тушган: бир неча ўн йил давом этган оиладаги фарзандлар сонини чекловчи сиёсатдан сўнг мамлакат аҳолиси сўнгги 60 йил ичида илк марта қисқара бошлади. Бунинг натижаси ўлароқ улар сайёрада биринчиликдан ҳам мосуво бўлишди. Айни пайтда Ҳиндистон аҳолиси уларникидан 5 миллион кишига кўпроқ.
2016 йилда ХХР ҳукумати оилаларга иккинчи фарзанд кўришга рухсат берди, яна беш йилдан кейин учинчи фарзандга ҳам рухсат тегди.
Лекин оиладаги фарзандлар сонига жорий этилган чекловлар бекор қилинганига қарамай, аёлларнинг кўпчилиги фақат бир нафар фарзанд кўрмоқчи ёки умуман бефарзанд ўтмоқчи.
Хитой халқ ва аҳоли маркази томонидан яқинда ўтказилган тадқиқотларга кўра, бефарзанд аёллар сони 2015 йилдаги 6 фоиздан 2020 йилда 10 фоизга ошган.
Тадқиқотлар яна шуни кўрсатдики, туғиш ёш
идаги хитойлик аёллар гарчи бир неча фарзанд кўришга шароити бўлса ҳам, буни шунчаки истамаяпти: 2021 йилда ўртача исталаётган бола сони кўрсаткичи 2017 йилдаги 1,76 дан 1,64 га тушган.
манбаа: kunuz