
2022 йилнинг ноябрь ойида республика бўйича 83197 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 377 тага кўп. Узбекистонда ноябрь ойида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган. Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилоятида бўлган.
Ҳудудлар буйича қайд этилган туғилишлар сони:
Самарқанд вилояти – 9 829 та
Фарғона вилояти – 9 154 та
Қашқадарё вилояти – 8 847 та
Сурхондарё вилояти – 7 658 та
Андижон вилояти – 7602 та
Наманган вилояти – 7 489 та
Тошкент вилояти – 6 182 та
Тошкент шаҳри – 6 024 та
Хоразм вилояти – 4 614 та
Қорақалпоғистон Республикаси – 4 069 та
Бухоро вилояти – 4 052 та
Жиззах вилояти – 3 485 та
Навоий вилояти – 2 230 та
Сирдарё вилояти – 1 962 та